Ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистонда пахта-буғдой-маккажўхори алмашлаб экиш тизимида калий, кальций, магний ва олтингугуртга бой инновацион табиий минерал ўғит бўлган полигалитдан фойдаланган ҳолда беш йиллик дала тажрибаси ўтказилади. Замонавий технологияларни қўллаш тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни ошириш, фермерларга амалий тавсиялар бериши кутилмоқда.
Лойиҳа Ўзбекистон ва АЭХА ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади ҳамда мамлакатнинг асосий экологик муаммоларидан бири – тупроқ шўрланишини ҳал этишга ҳам катта ҳисса қўшади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АЭХА бош директори Рафаэл Гросси ўртасида 2024 йил декабр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда бу борадаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган эди.















