Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик пропагандачи Тигран Кеосаян вафот этди
У тўққиз ойдан буён кома ҳолатида ётганди. Унинг рафиқаси, бошқа бир пропагандачи Маргарита Симонян ҳам онкологик касалликка чалинган.
Фото: Pavel Kashaev / Global Look Press
Режиссёр, продюсер ва телебошловчи Тигран Кеосаян 59 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлими ҳақида рафиқаси, пропагандачи Маргарита Симонян хабар берди.
Кеосаян 2024 йил декабрида шифохонага ётқизилган, 2025 йил январида клиник ўлим ҳолатини бошдан кечирган ва шундан буён ҳушсиз ётганди. Рафиқаси азалдан унинг юраги хаста бўлганини айтган.
Russia Today бош муҳаррири бўлган Маргарита Симоняннинг ўзи ҳам оғир хасталикка чалинган. 2025 йил сентябрида у саратондан даъволанаётганини, яқинда мураккаб операциядан ўтгани, кимётерапия туфайли энди парик тақиб юришини хабар қилганди.
Кеосаян «Бечора Саша» (1997), «Президент ва унинг набираси» (1999), «Марваридгул» (2000), «Қрим кўприги. Муҳаббат билан қилинган» (2018) каби филмлар режиссёри сифатида танилган.
У РЕН ТВ, «Россия» ва НТВ каби давлат каналларида телебошловчи бўлиб ишлаган. Унинг сўнгги лойиҳаси пропаганда руҳидаги «Халқаро пилорама» номли сатирик шоу бўлганди.
2022 йилда Кеосаян «Россия нашрларида Украинага қарши пропагандани тарғиб қилгани» учун Евроиттифоқнинг санкциялар рўйхатига киритилганди.
Мавзуга оид
14:37 / 21.07.2025
Алиевнинг Украинага илтифотидан кейин Z-каналлар Озарбойжон билан урушга тайёрланишга чақира бошлади
17:35 / 16.07.2025
NYT Курск областида оккупациядан кейинги ҳаёт ҳақида репортаж тайёрлади
16:59 / 13.05.2025
Алишер Қодиров мактабда болаларга “Катюша” ёдлатилгани ҳолати юзасидан Мактаб вазирлигидан изоҳ сўради
20:18 / 12.05.2025