Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ню-Йоркда Бангладеш муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳуссайн билан учрашди.

"Бангладеш муваққат ҳукуматининг ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Тоуҳид Ҳусайн жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Дипломатик паспорт эгаларига виза талабларини бекор қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди.

Музокаралар икки томонлама ва кўп томонлама масалаларнинг кенг қамровини ўз ичига олди, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича умумий интилишни ифода этди.