Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина зарбасидан кейин Белгородда блэкаут юзага келди
Украина қуролли кучларининг Белгород иссиқлик электр станциясига ҳамда бошқа энергетик инфратузилма объектларига ракета зарбаси оқибатида Белгороднинг бир қисми электр таъминотисиз қолди.
Фото: Белгород маъмурияти
ИЭС бўйлаб зарба кечқурунги соат етти атрофида йўлланган. Натижада бутун районлар токсиз қолган, жумладан, кўчалардаги чироқлар ўчган, светофорлар ишлашдан тўхтаган, кўпчилик лифтларда қамалиб қолган.
Шунингдек, Белгород ИЭСдан электр оладиган шаҳар атрофидаги бир қанча аҳоли яшаш манзиллари, жумладан, Шебекино ва Старий Оскол ҳам светсиз қолган.
Кейинроқ губернатор Вячеслав Гладков электр узатишда захира схемаларига ўтилаётгани ва тахминан икки соатдан кейин электр таъминоти тикланишини айтиб чиқди. Аммо кўплаб районларда бутун тун бўйи свет ёнмаган. Насослар ўчиши туфайли сув таъминотида ҳам узилишлар рўй берган.
Душанба куни эрталабки ҳолатга кўра, Белгородда уйларнинг бир қисми электр ва иссиқлик таъминотисиз қолаётганди. Бир муддат электр қайтган уйларда яна чироқлар ўчган.
Шаҳарнинг айрим ҳудудларида эрталабдан дўконлар ишламади, светофорлар ишида узилишлар давом этди, айрим кўчаларда тартибга солувчилар ишлашига тўғри келди. Куннинг иккинчи ярмига келиб расмийлар истеъмолчиларнинг 90 фоизи учун электр таъминотини тикланганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари губернатор Гладков яшайдиган уйда тун бўйи чироқ ёниб тургани ва у ерда «генератор овози эшитилгани»га эътибор қаратишган. Бунга жавобан амалдор «на иссиқ, на совуқ суви» бўлмагани ва ишда ювинишга мажбур бўлганини айтди.
Мавзуга оид
13:21 / 23.12.2025
НАТО бош котиби Рютте Украинани янада қўллаб-қувватлашга чақирди
11:03 / 23.12.2025
Revolut мамлакат қонунлари сабаб украиналиклар ҳисобрақамларини ёпади
20:13 / 22.12.2025
Вэнс: Украина барибир Донбассни бой беришини тушуниб турибди
19:54 / 22.12.2025