Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вэнс Киевга Tomahawk ракеталарини бериш муҳокама қилинаётганини айтди
АҚШ вице-президентининг сўзларига кўра, қанотли ракеталарни етказиб бериш бўйича якуний қарор президент Доналд Трампда қолади, бундай қарор АҚШ манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинади.
Фото: Christopher Senenk / U.S. Navy / Getty Images
АҚШ Украинага Tomahawk русумли қанотли ракеталарни етказиб бериш имкониятини муҳокама қилмоқда, бу борада якуний қарорни президент Доналд Трамп қабул қилади, дея маълум қилди вице-президент Жей Ди Вэнс Fox News учун интервюсида.
«Бу масалада якуний қарорни президент қабул қилади <...>. Мен буни президентга қолдираман, аммо шуни айтишим мумкинки, биз айни вақтда бу масалани муҳокама қиляпмиз. Европаликларнинг бир қанча сўровлари кўриб чиқилмоқда», – деган Вэнс.
У Трамп ташқи ва мудофаа сиёсатида қарорлар қабул қилишда Қўшма Штатлар манфаатларидан келиб чиқишин таъкидлаган.
The Wall Street Journal маълумотига кўра, Украина раҳбари Володимир Зеленский Ню Йоркка охирги сафарида Трампдан Tomahawk ракеталарини сўраган. Axios нашри ҳам Киев сўнгги йил давомида Вашингтондан бир неча бор Tomahawk ракеталарини етказиб беришни сўрагани, аммо рад жавоби олгани ҳақида ёзган.
WSJ маълумотига кўра, Зеленский америкалик ҳамкасбидан катта масофага ҳаракатланувчи (Tomahawk 2,5 минг километр масофага уча олади) ракеталарни Европа мамлакатларига сотишни, кейин улар Украинага берилишига ҳамда украинлар улардан Россия ҳудуди бўйлаб зарба беришда фойдаланишига рухсат беришни сўраган. Оқ уй раҳбари Россияга зарба бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш учун очиқ эканини айтди, бироқ бундай рухсат бериш мажбуриятини олмади, дея таъкидлайди газета.
Россия президенти Владимир Путин олдинроқ Украинага Россия ҳудудларини узоқ масофали қуроллар билан ўққа тутишга рухсат берилиши у билан «НАТО мамлакатлари жанг қилаётгани»ни англатиши ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
17:55 / 16.12.2025
Украинада сулҳ ва сайлов эҳтимоли ортмоқда — сиёсатшунослар
14:30 / 16.12.2025
Немис бизнеси Украинага ёрдамни Германия буюртмалари билан боғламоқчи
12:24 / 16.12.2025
Германия Украинага инвестиция киритиш бўйича янги дастурни бошлаяпти
11:55 / 16.12.2025