Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куз учун илк жиддий совуқ
1-3 октябр кунлари минтақага навбатдаги совуқ антициклон кириб келади. Баланд тоғларда жойлашган аҳоли пунктларида ўсимликларни совуқ уриши ва илк қор ёғиши юз беради. Kun.uz'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
Совуқ антициклоннинг жанубий чеккаси таъсирида 1 октябр куни шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати +3 даражагача, 2 октябр тонгида Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларида +5...+7 даражагача, 3 октябр тонгида Тошкент ва Сирдарё вилоятининг текислик ҳудудларида +6...+8 даражагача пасайиши кутилмоқда. Тоғлар ва айрим тоғ этакларида ҳарорат минимумлари +3 даражагача, ҳатто нол даражагача пасайиши мумкин.
Жорий антициклоннинг кириб келиши арафасида юзага келувчи ёғинлар асосан 2 ва 3 октябр кунлари Тошкент, Сирдарё ва водий вилоятлари ҳамда тоғларда рўй бериши кутилмоқда. Ушбу вилоятларнинг баъзи ҳудудларида ёғинлар интенсивлиги ошиши мумкин.