Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё давлатлари Сурия ва Ироқдан болаларни қайтариш масалаларини муҳокама қилди
Делегатлар реинтеграция дастурлари самарадорлигини таъминлаш ва келажакдаги репатриацияга тайёргарлик кўриш учун ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Бақтибек Бекбўлотов Сурия ва Ироқдан болаларни қайтариш масалалари бўйича минтақавий конференцияда иштирок этди.
Унинг сўзларига кўра, репатриация масалалари бўйича тажриба алмашиш, психологик-ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва болаларнинг таълим олиш имкониятини таъминлаш мақсадида тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон делегациялари, Европа Иттифоқи, АҚШ вакиллари ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро экспертлар ҳам иштирок этди.
Қайд қилинишича, делегатлар реинтеграция дастурлари самарадорлигини таъминлаш ва келажакдаги репатриацияга тайёргарлик кўриш учун ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлаган.
Маълумотларга кўра, 2019 йилдан буён 1,6 мингдан ортиқ бола Марказий Осиёга қайтарилди. Уларнинг кўпчилиги можаролар зонасида туғилган ёки ўсган ва ҳаётнинг турли соҳаларида жиддий қийинчиликларни бошдан кечирган.
Ўзбекистон ҳукумати хорижда (айниқса, «қайноқ» нуқталарда: Сурия, Ироқ, Афғонистон) оғир шароитларда қолган фуқароларни, кўпинча болалар ва аёлларни Ватанга қайтариш мақсадида «Меҳр» операциясини ўтказиб келмоқда.
Репатриация турли қўллаб-қувватловчи чораларни: тиббий, психологик, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, реинтеграцияга ёрдам беришни назарда тутади. Шунингдек, дерадикализация дастури билан боғлиқ - яъни экстремистик ёки радикаллашган гуруҳларнинг собиқ аъзоларига тинч ҳаётга қайтишга ёрдам бериш.
2024 йилги маълумотларга кўра, 2019 йилдан буён «Меҳр» операцияси доирасида 531 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтгани расман маълум қилинган.
Мавзуга оид
11:39 / 01.12.2025
АҚШ ва Сурия қўшма операцияси: ИШИД қурол омборларига зарбалар берилди
21:02 / 19.11.2025
Эрдўған Туркия ўзга ҳудудларга «ҳасад қилмаслигини» айтди
16:24 / 18.11.2025
2022 йилдан бери Ўзбекистонда ёлланиш моддаси билан 338 та жиноят иши очилди
18:41 / 15.11.2025