Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ТИВ раҳбари Сибига: Россия НАТОга қарши гибрид уруш олиб бормоқда
Россия трансатлантик ҳамжамиятга қарши гибрид уруш олиб бормоқда, деди Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига. У Россияга қарши жавоб чораларини кўришга чақириб, санкцияларнинг кучайиши Путинни музокарага мажбур қилишини айтди.
Фото: Фото: Türkiye Dışişleri Bakanlığı
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Евроатлантика ҳамжамиятини Россия аллақачон НАТОга қарши гибрид уруш олиб бораётганини тан олишга чақирди. «Россия биз билан, трансатлантик ҳамжамият билан уришаётганини тан олишимиз керак. Шунинг учун биз жавоб чораларини кўришимиз керак», деди Сибига 29 сентябр, душанба куни Варшава хавфсизлик форумида сўзлаган нутқида.
Украина ташқи ишлар вазири халқаро санкцияларни кучайтириш Россия президентини музокарага мажбур қилиши мумкин, деган фикрни билдирди. «Санкциялар, трансатлантик санкциялар. Европа санкцияларининг ўзи етарли эмас. Улар Америка санкциялари билан синхронлаштирилиши керак. Сиз уларни тарифлар ёки чекловчи чоралар деб аташингиз мумкин — бунинг аҳамияти йўқ. Лекин бизга шундай қатъий қадамлар керак», — дея Сибига сўзларини келтиради ТСН нашри.
Вазир яна бир самарали восита Россиянинг ғарбдаги музлатилган активларидан фойдаланиш бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди. Бу ерда Украина АҚШ ва Европадан қурол сотиб олиш учун маблағ олишда «ҳал қилувчи қадамлар»га умид қилмоқда, деди Сибига.
Мавзуга оид
21:32 / 19.05.2026
200 нафарга яқин россиялик ҳарбий Хитойда яширинча тайёргарликдан ўтди – ОАВ
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
18:27 / 19.05.2026
Россия тарихчилари Қирғизистондаги дарсликлардан “Россия мустамлакаси” иборасини олиб ташлашни сўради
18:03 / 19.05.2026