Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мюнхен аэропорти дронлар туфайли яна ишини тўхтатди
Полиция Мюнхен аэропортининг шимолий ва жанубий учиш-қўниш йўлаклари ҳудудида дронлар пайдо бўлганини тасдиқлади. 6500 га яқин йўловчининг сафар режалари бузилди.
Фото: Enrique Kaczor/onw-images/dpa/picture alliance
Мюнхен халқаро аэропорти (Бавария) дронлар туфайли яна фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда 3 октябр, жума куни кечқурун аэропорт сайтида маълум қилинди.
Германия ҳаво ҳаракатини назорат қилиш бошқармаси эҳтиёт чораси сифатида барча рейсларни вақтинчалик тўхтатди, дея хабар беради dpa.
Аэропорт 4 октябрдан рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни йўлга қўйиши кутилмоқда. Бироқ пауза узайтирилиши ҳам мумкин.
Аэропорт операторининг маълум қилишича, 23 та самолёт бошқа йўналишга йўналтирилган, 12 та рейс бекор қилинган. Режалаштирилган яна 46 та парвоз бекор қилинди. Бу 6500 га яқин йўловчининг сафар режаларига таъсир қилди. Каравотлар ўрнатилди, кўрпа-тўшаклар, ичимликлар ва егуликлар тарқатилди. Айни пайтда Мюнхенда фестивал бўлиб ўтмоқда, у дунёнинг турли бурчакларидан кўплаб меҳмонларни жалб қилмоқда.
Полиция аэропорт устидаги осмонда дронлар кузатилганини тасдиқлади. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходими AFP ва dpa агентлигига дронлар 23:00 (Тошкент вақти билан 14:00)да шимолий ва жанубий учиш-қўниш йўлаклари ҳудудида аниқланганини билдирди. Дронлар турини аниқлашнинг иложи бўлмади, чунки улар тезда кўздан ғойиб бўлган.
Мавзуга оид
13:48
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
14:48 / 29.11.2025
Октябрда Германия ҳарбий базалари узра рекорд даражада дронлар қайд этилди
11:55 / 29.11.2025
Россия жанубидаги йирик НҚЗда дрон зарбасидан кейин ёнғин бошланди
10:10 / 24.11.2025