Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда илк бор аёл киши мамлакат бош вазири бўлиши мумкин
Собиқ ички ишлар вазири Санаэ Такаичи Япония Либерал-демократик партияси раиси этиб сайланди. У мамлакатнинг кейинги бош вазири бўлиши мумкин.
Япониянинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) ўзининг биринчи аёл етакчисини сайлади. Партиянинг ўта консерватив қаноти вакили бўлган собиқ ички ишлар вазири Санаэ Такаичи 4 октябр, шанба куни бўлиб ўтган иккинчи тур овоз беришда Япония собиқ бош вазири Жуничиро Коидзумининг ўғли, мўътадил номзод Синдзиро Коидзумини мағлуб этди.
Овоз беришда ЛДПнинг 295 нафар амалдаги депутати ва 900 мингдан ортиқ партия аъзолари иштирок этди. Овоз беришнинг биринчи босқичида Такаичи 183 овоз, Коидзуми эса 164 овоз олди. Учинчи ўринни партиянинг амалдаги бош котиби ва собиқ ташқи ишлар вазири Ёшимаса Хаяши эгаллади, у 134 овоз олди.
Аввалги партия раҳбарияти сайловида Такаичи иккинчи турда амалдаги бош вазир Шигеру Ишибага ютқазган эди.
Мавзуга оид
21:30 / 16.07.2026
Toyota 2027 йилги Crown моделини намойиш этди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
16:44 / 22.06.2026