Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда 104 млрд сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
Улар One Payments ва P2P Trade иловалари орқали ўзга шахсларга тегишли банк карталарини улаб, криптовалютани пулга айирбошлаган. Тезкор тадбирда 68 та пластик карта, 12 та уяли алоқа воситаси ва 2 та компютер расмийлаштириб олинган.
Фото: Видеодан кадр
Навоий вилоятида ноқонуний равишда 104 млрд сўмлик криптовалюта савдоси билан шуғулланган тўрт нафар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Оператив-қидирув департаменти, Киберхавфсизлик маркази, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги ходимлари томонидан ўтказилган текширувда аниқланган. Тадбир “Хавфсиз кибермакон” ва “Долзарб 20 кун” акциялари доирасида ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида ноқонуний крипто айланмаси билан шуғулланган 35, 32, 27 ва 26 ёшли шахслар қўлга олинган. Улар One Payments ва P2P Trade иловалари орқали ўзга шахсларга тегишли банк карталарини улаб, криптовалютани пулга айирбошлаган.
Шунингдек, тезкор тадбирда 68 та пластик карта, 12 та уяли алоқа воситаси, 8 та SIM карта ва 2 та компютер расмийлаштириб олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:51 / 17.02.2026
Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича президент қарори қабул қилинди
09:27 / 11.02.2026
Навоийда тоғ-кон ва кимё саноати учун кадрлар тайёрлаш маркази очилади
21:34 / 10.02.2026
Хитойнинг чўлланишга қарши кураш тажрибаси Навоийда қўлланади
12:57 / 05.01.2026