Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Павел Дуров Қозоғистондаги Кўлсойда чўмилди, бу қонун билан тақиқланган
Кўл жойлашган миллий боғ маъмурияти ушбу кўлда чўмилиш тақиқланганини тушунтирди.
Фото: Видеодан кадр
Telegram асосчиси Павел Дуров Қозоғистонга ташрифи чоғида Олмаотадаги Кўлсой кўлида чўмилди. Бу ҳақда видео эълон қилиб, «Бу жуда яхши сузиш бўлди» деб изоҳ қолдирди.
Орда нашрининг сўровига кўра, миллий боғ маъмурияти ушбу кўлда чўмилиш тақиқланганини тушунтирди - Кўлсой кўллари давлат табиат боғи таркибига киради ва қоидабузарлик 39320 тенге (≈870 минг сўм) миқдорида жарима билан жазоланади.
Маъмурият кўллардаги сув ҳатто ёзда ҳам 6-8°C даражадан юқорига кўтарилмаслигини, бу эса соғлиқ учун хавфли эканини эслатди.
Шу билан бирга, боғ ходимлари видеонинг ҳақиқийлигига шубҳа билдириб, у нейрон тармоқ ёрдамида монтаж қилинган ёки яратилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, гарчи Дуровнинг ўзи видеони Телеграм-каналида эълон қилган бўлса ҳам.
Мавзуга оид
22:21 / 10.03.2026
Қозоғистон уруш туфайли кетган россияликларни оммавий депортация қилишга тайёрланмоқда
17:15 / 07.03.2026
Қозоғистонда «Первый» ва бошқа Россия телеканаллари намойиши тўхтатилди
07:20 / 06.03.2026
Қозоғистон йўлбарсларни қайтариш учун ўн минглаб дарахт экмоқда
19:12 / 05.03.2026