Мазкур йўналишда учта автобус йўналиши: 38, 57 ва 58-рақамли автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Жамоат транспорти алоҳида ажратилган бўлакда устуворликка эга. Бекатлар марказда жойлашган.
Автобус йўловчилари ва автомобил ҳайдовчилари учун ҳаракатланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Йўловчилар учун:
- автобуслар энди марказий, ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланади;
- йўловчилар йўлнинг марказий қисмидаги махсус платформалар орқали чиқиб, тушади;
- платформаларга фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойлари орқали чиқилади. Белгиланмаган жойлардан ўтиш қатъиян ман этилади;
- автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтиш мумкин;
- платформада йўловчилар сариқ хавфсизлик чизиғи орқасида туриши ва автобус тўхтагачгина эшикка яқинлашиши керак.
Ҳайдовчилар учун:
- Шота Руставели кўчасидаги ўрта йўлак фақат автобуслар ҳаракати учун мўлжалланган;
- ушбу йўлакда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, тўхташи ёки йўлни кесиб ўтиши қатъиян ман этилади;
- автобуслар марказий йўлакда устуворликка эга. Рухсат этилган жойларда автобусларга йўл бериш керак;
- кўча бўйлаб ҳар икки йўналишда чапга бурилиш ва ортга қайрилиб олиш тақиқланади. Бурилишга фақат белгиланган чорраҳаларда рухсат берилади.









