Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафарини Имомали Раҳмон билан учрашувдан бошлади
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Душанба шаҳрида 9 октябр куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Тожикистон президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги самарали бўлгани билан самимий табриклади ҳамда «Марказий Осиё - Россия» форматидаги бўлажак учрашув ва МДҲ саммити муваффақиятли ўтишини тилади.
Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, авиақатновлар сони ортиб бормоқда.
Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол маданий-гуманитар алмашинув ва сермаҳсул ҳудудлараро алоқаларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик асосий масалалар, шу жумладан жорий йил ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Мавзуга оид
20:05 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазирини қабул қилди
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
18:02 / 02.06.2026
Тожикистонда Ўзбекистондан келтирилган ҳаво шари қулади ва одамлар жароҳат олди
18:31 / 29.05.2026