Ҳодиса жорий йилнинг 9 октябр куни соат 08:30 ларда Сергели тумани 10-сонли поликлиника биноси қаршисида рўй берган.

Ҳайдовчи, 1964 йилда туғилган Б.И. "ВАЗ-2115" русумли транспорт воситасини бошқариб, светофордан қўзғалган вақтида салон ичидаги йўловчи — 2021 йилда туғилган М.Б. орқа чап эшигини ташқарига очиб юборган.

Натижада қизча салондан ташқарига йиқилиб тушган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.