ТИВ маълумотига кўра, музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилиниб, қуйидаги келишувларга эришилди:
- миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттириш, бу орқали мазкур йўналишдаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш;
- дипломатик паспорт эгаларига виза бериш тартиби юзасидан ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш;
- Ўзбекистоннинг ваколатли органлари томонидан берилган апостилларни тан олиш масаласини қайта кўриб чиқиш;
- Ўзбекистон фуқароларига визаларни Остона шаҳридаги Австриянинг дипломатик ваколатхонаси орқали расмийлаштириш имкониятини кўриб чиқиш.
Томонлар ушбу маслаҳатлашувлар икки мамлакат ўртасидаги консуллик ва гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.







