Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилди

Ўрганиш натижаларига кўра аниқланишича, ҳолат 4 октябр куни дарсдан кейин соат 16:30 дан ўтган вақт оралиғида бўлиб, болалар ўз уйидан футбол ўйнагани чиққан бўлган.

Мактабнинг 3-синф ўқувчиси 9-синф ўғил болани ҳақорат қилиб велосипедда қочиб кетмоқчи бўлганида 9-синф ўқувчиси велосипеднинг орқа ғилдирагига оёғи билан тепган, натижада 3-синф ўқувчиси юз қисми билан йиқилиб тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда боланинг ҳолати яхши, дейилади Тошкент шаҳар ММТБ хабарида.