Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли уйларга туташ ерларда салкам 2 мингта ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланди
Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг парламент сўровига жавобини кўриб чиқди.
Фото: Kun.uz
Қонунчилик палатасининг шу йил 23 сентябрда бўлиб ўтган мажлисида кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларидаги яшил майдонлар, болалар ўйингоҳлари ва спорт майдончаларини жой мулкдорлари, бошқарув сервис компаниялари томонидан сақлаш ва доимий ободонлаштириб бориш, уларнинг туташ ҳудудларини ноқонуний эгаллаб олинишининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралган эди.
Айни вақтда республика бўйича 1,5 млндан ортиқ хонадондан иборат 44 280 та кўп квартирали уйлар мавжуд. Шундан 39 859 та уйларга 971 та бошқарувчи ташкилотлар, 851 та уйларга 241 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Президент қарори ижросини таъминлаш доирасида 40 735 та кўп квартирали уйнинг туташ ер участкалари чегаралари аниқланиб, уларни жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
2025 йилда олиб борилган назорат тадбирлари давомида кўп квартирали уйларга туташ ерларда 1 952 та ноқонуний қурилиш ҳолати аниқланган. Улардан 738 таси жойида бартараф этилган бўлса, қолган 1 214 та ҳолат юзасидан судларга даво аризалари киритилган.
Жорий йилнинг 9 ойи давомида вазирликка жисмоний ва юридик шахслардан 1 807 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг аксарияти кўп квартирали уй-жойларни бошқариш органларидан бўлиб, таклиф ва муаммолар мунтазам таҳлил қилинмоқда ва амалий чоралар кўрилмоқда.
Депутатлар ушбу йўналишда вазирлик томонидан муайян ишлар амалга оширилгани, шу билан бирга соҳадаги қонун бузилишларини олдини олиш, кўп квартирали уйларнинг туташ ер участкаларини кўп квартирали уй-жой мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинишини жадаллаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Шунингдек, уйларнинг туташ ер майдонларини ободонлаштириш ишларидан сўнг дарахтлар, гул кўчатлари ва бошқа яшил ўсимликларни қаровсиз қолдирмасдан доимий парваришлаб бориш лозимлиги таъкидланди.
Мажлисда мазкур масала юзасидан доимий парламент назорати олиб борилиши қайд этилиб, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.
Мавзуга оид
09:50 / 02.12.2025
2026 йилдан кўп қаватли уйга қўшимча қават қўшиш учун лойиҳани қайта расмийлаштириш тақиқланади
15:06 / 10.11.2025
Самарқандда ҳужжатлари бекор қилинган кўп қаватли уйлар сотилмоқда
17:25 / 14.10.2025
Самарқанддаги 12 қаватли “қўзиқоринсимон” бино бузиб ташланди
14:50 / 25.09.2025