Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашғарда Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон - Туркманистон мултимодал маршрути очилди
Хитойнинг Қашғар шаҳрида "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мултимодал маршрути бўйича юк ташувларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мултимодал маршрутининг очилиши "Марказий Осиё – Хитой", "Хитой – Европа"га элтувчи йўлларни диверсификация қилиш ҳамда "Ўрта йўлак" транзит имкониятларини ривожлантиришга қаратилган.
15 октябр куни Қашғар шаҳридан 7 та автомобил ушбу маршрут бўйича ҳаракатни бошлади. Автомобиллар 21 октябр куни Ўзбекистонга ва 24 октябр куни Туркманистонга етиб олиши режалаштирилган. Юкларнинг бир қисми Туркманистондан Озарбойжонга етказилади.
Тадбирда иштирок этган Хитой Транспорт вазирлиги Транспорт хизматлари департаменти директори Цай Туанцзенинг айтишича, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон-Туркманистон" мултимодал транспорт маршрути Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой давлат раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга бўлган иродаларининг нишонасидир.
Транзит маршрути барча иштирокчи мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига, ўзаро юк ташувлар ҳажмлари ўсишига ҳамда "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг амалга ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026