Иқтисодиёт | 15:21 / 21.10.2025
1781
2 дақиқада ўқилади

Транспорт-логистика марказларига қўйиладиган талаблар тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан транспорт-логистика марказларининг инфратузилмаси ва жиҳозланишига қўйиладиган мезонлар ва талаблар тасдиқланди. 

Фото: perevozka24.uz

ТЛМ (транспорт-логистика марказлари) махсус реестрга киритилади ва улар ўз рейтингига эга бўлади. Рейтингдаги умумий баҳо тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингидаги баллар ва ТЛМ учун тасдиқланган кўрсаткичлар бўйича қўшимча баллар йиғиндиси асосида шакллантирилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори минтақавий ва халқаро ТЛМ ҳудуди, асбоб-ускуналари, техник таъминоти, омборлар, контейнерларни сақлаш зонаси ва қуруқ портлар, транспорт-логистика марказлари фаолиятининг бошқа жиҳатларига қўйиладиган намунавий талаблар пакетини белгилайди.

ТЛМ аҳоли пунктлари, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ёки қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан ташқарида жойлашган бўлиши керак. Бунда ажратилган ер участкаларида фаолиятнинг бошқа турларига йўл қўйилмайди.

Темирйўллардан, автомобил йўллари узелларидан, халқаро ёки давлат аҳамиятига эга бўлган автомобил йўлларидан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун етарли бўлган йўл бўйлаб ТЛМгача бўлган масофа 3 кмдан ошмаслиги керак.

ТЛМ жойлашган жойига қараб мамлакатлар ёки минтақалар учун тақсимлаш ва йиғиш маркази вазифасини бажара олиши керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид