Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий судлар фаолияти: 101 та қарор бекор қилинди
Ўтган 9 ойда маъмурий судлар 13 379 та ишни кўриб чиқди ва 5 387 та фуқаро ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Шу даврда 412 та ҳоким, 653 та солиқ ва 525 та кадастр органлари қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.
Маъмурий ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари устидан 5 396 та шикоят кўрилди.
Апелляцияда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар 2 326 та ишни кўриб чиқди. Биринчи инстанциядан чиқарилган 301 та қарор бекор қилинди, 10 таси ўзгартирилди.
Кассация тартибида 1 077 та иш кўриб чиқилиб, улардан 165 та қарор бекор қилинди ва 8 таси ўзгартирилди.
Тафтиш тартибида 1 249 та иш кўриб чиқилди, 105 та қарор бекор қилинди ва 3 та қарор ўзгартирилди.
Олий суднинг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати қуйи судлар томонидан чиқарилган 101 та қарорни бекор қилди.
Мавзуга оид
18:41
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026