Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автобозор сентябр ойида пасайди, электромобиллар рекорд янгилади
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, сентябр ойида Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 84,6 минг донани ташкил этди — бу августга нисбатан 6,4 фоизга кам. Шу билан бирга, электромобиллар сегментида ойлик асосда 21,6 фоиз ўсиш қайд этилди ва рекорд кўрсаткичга эришилди.
Ҳудудлар кесимида энг катта пасайиш Сурхондарё ва Навоий вилоятларида, шунингдек Тошкент шаҳрида кузатилди. Сирдарё ва Тошкент вилоятида эса савдо ҳажмлари ўсгани қайд этилди. Мутахассислар бу силжишларни мавсумий омиллар, таклиф-талаб мувозанати ва моделлар портфелидаги янгиланишлар билан изоҳламоқда.
Сентябр ойида янги енгил автомобиллар сегментида фаоллик пасайиб, ҳажм 31,9 минг донага тушди (–15,2 фоиз). Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви — 27,4 минг дона (–16,1 фоиз). Импорт қилинган янги автомобиллар — 4,5 минг дона (–8,9 фоиз).
Ишлатилган енгил автомобиллар савдоси 52,6 минг донани ташкил этди, бу августга нисбатан атиги –0,1 фоиз. Бу сегментдаги барқарорлик ички талабнинг узлуксизлиги ва молиявий имкониятлар билан боғлиқлиги таъкидланмоқда.
Сентябрда 7,8 минг дона электромобил сотилиб, ойлик асосда +21,6 фоиз ўсиш қайд этилди — бу ҳозирча энг юқори ойлик натижа. Жорий йилнинг учинчи чорагида енгил электромобиллар сотуви 20,7 минг донага етди — ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўп. Энг тез ўсиш Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида қайд этилган.
Мавзуга оид
16:46 / 17.02.2026
Электромобил эгалари машинасини қувватлашда субсидия олади
18:28 / 03.02.2026
Хитой хавфсизлик нуқтайи назаридан барча электромобилларда «яширин» эшик тутқични тақиқлади
15:49 / 07.01.2026
Енгил автомобил импортида электромобиллар улуши 70 фоиздан ошди
13:58 / 03.01.2026