Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогер аёлга маъмурий иш очилди
Унга нисбатан майда безорилик ҳолати бўйича маъмурий иш қўзғатилган ва материаллар судга юборилгани таъкидланмоқда. Қайд қилинишича, аёл аввал ҳам шундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полицияси жамоат жойида беҳаё хатти-ҳаракатлари акс этган видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаган қозоғистонлик блогер аёлга нисбатан текширув ўтказди.
Аниқланишича, А.А. Ўзбекистонда метрода кетаётиб, йўловчиларга намойишкорона тегажоғлик қилиб, видеотасвирга олиб, шахсий саҳифаларига жойлаштирган.
Унга нисбатан майда безорилик ҳолати бўйича маъмурий иш қўзғатилган ва материаллар судга юборилгани таъкидланмоқда.
Қайд қилинишича, аёл аввал ҳам шундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйган ва у билан бу ҳақда профилактик суҳбат ўтказилган.
«Бироқ, кўриниб турибдики, у тўғри хулоса чиқармаган. Бундай хатти-ҳаракатлар ижтимоий ахлоққа ҳурматсизликнинг ифодаси бўлиб, белгиланган хулқ-атвор меъёрларини бузади», дейилади полиция хабарида.
Олмаота полицияси жамоат жойларида ахлоқсиз, провокацион ёки қадр-қимматни камситувчи хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслигини ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатди.
Мавзуга оид
20:34 / 10.07.2026
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми ошиши кутилмоқда
17:53 / 08.07.2026
Қозоғистонда қўшни давлатлардан транспорт воситалари кириши чекланди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
17:42 / 06.07.2026