Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ҳар ойлик устама жорий этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим мактаби директори ва унинг ўринбосарларини фаолият самарадорлиги (KPI) бўйича баҳолаб, ҳар ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилди. Устама миқдори йиғилган балларга боғлиқ тарзда белгиланади; молиялаштириш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Фото: Kun.uz
Қарорга кўра, раҳбар ходимлар фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлаган методика асосида баҳоланади. Баллар диапазонига қараб устамалар қуйидагича белгиланади:
директорлар учун:
61–70 балл — 3 фоиз;
71–80 балл — 10 фоиз;
81–90 балл — 15 фоиз;
91–100 балл — 20 фоиз;
директор ўринбосарлари учун:
61–70 балл — 2,5 фоиз;
71–80 балл — 5 фоиз;
81–90 балл — 7,5 фоиз;
91–100 балл — 10 фоиз.
Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Директор ёки ўринбосар камида 9 ой асосий лавозимида ишлаган бўлиши шарт.
Истиcно ҳолат: халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган мактаб директорларига юқори чеклар бўйича чекловлар татбиқ этилмайди.
KPI баҳолаш методикаси ва ҳисоб-китоб тартиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Устама фақат белгиланган мезонлар бўйича якка тартибдаги балл натижаларига асосан тайинланади.
Мавзуга оид
20:36 / 22.04.2026
Юқори Чирчиқда ўқувчи қизга шилқимлик қилган мактаб директори 5 суткага қамалди
19:42 / 22.04.2026
Мактабларда 12 йиллик таълимга қачон ўтилади? – масъуллар жим
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
19:04 / 16.04.2026