Ташаббуснинг мақсади — кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, дам олишини мазмунли ташкил этиш ва аҳолини ички туризмга янада жалб қилиш.
Нималар арзонлашади:
- жойлашиш воситалари: республика бўйлаб меҳмонхона ва пансионатларда 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар;
- Uzbekistan Airways (ички рейслар): 60+ ёшли эркаклар ва 55+ ёшли аёллар учун иқтисодий класс чипталарига 15 фоизгача чегирма (1–30 ноябр давомида амал қилади);
- “Ўзбекистон темирйўллари”: мазкур тоифадагиларга барча ички йўналишларда (“Афросиёб”дан ташқари) йўл ҳақининг тариф қисмига 20 фоиз чегирма;
- музей ва маданий мерос объектлари (Маданий мерос агентлиги): кириш чипталарига 10 фоизгача чегирма;
- “Вақф” фонди зиёратгоҳлари: ташриф учун 20 фоизгача чегирма.
Лойиҳа даврида бозор, боғ, зиёратгоҳ ва музейларга ташрифлар қулай шартларда ташкил этилади. Саёҳат пайтида хавфсизлик ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш тавсия этилади.











