Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазорда ЙПХ талабига бўйсунмаган Leapmotor тўхтатилди: машина қидирувда экани аниқланди
27 октябр куни соат 10:00 ларда Олмазор тумани ТҲАЙ кўчасида Leapmotor ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг қонуний талабини рад этган. Тезкор чоралар натижасида автомашина тўхтатилиб, ҳайдовчи ҳужжатсиз экани ҳамда транспорт воситаси қидирувда экани маълум бўлди.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани, ТҲАЙ кўчасида 2024 йил 27 октябр куни соат 10:00 ларда Leapmotor русумли автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмасдан ҳаракатланишда давом этган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида транспорт воситаси тўхтатилган.
Текширув жараёнида ҳайдовчи — 1988 йилда туғилган А.И.нинг тегишли ҳужжатлари йўқлиги, автомашинанинг эса қидирувда экани аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси ва 194-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.
Қўшимча тартибда ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилгани маълум қилинди.
Мавзуга оид
11:39 / 03.12.2025
Олмазорда Hongqi ва BYD тўқнашди
17:44 / 22.11.2025
Наманганда ЙПХ ходими машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
12:07 / 21.10.2025