Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стив Возняк ва «СИ оталари» суперақлли сунъий интеллектни тақиқлашга чақирди
800 дан ортиқ таниқли шахс, жумладан сунъий интеллектнинг «оталари» ва Apple ҳамасосчиси Стив Возняк суперақлли сунъий интеллектни тақиқлашга чақирди. Очиқ хатни сиёсатчилар ҳамда машҳур шахслар имзолади.
Фото: Midjourney
Сунъий интеллект хавфсизлиги билан шуғулланувчи Future of Life гуруҳи суперақлли сунъий интеллектни тақиқлаш чақириғи билан очиқ хат эълон қилди. Муаллифлар СИ воситалари саломатлик ва фаровонликнинг илгари кўрилмаган даражаси каби афзалликлар бериши мумкинлигини тан олган ҳолда, компаниялар келаси ўн йил ичида деярли барча когнитив вазифаларда инсондан анча устун турадиган суперақлли СИ яратишга интилаётганидан хавотир билдирди.
Муаллифлар бундай тизимларни хавфсиз яратиш ва назорат қилиш мумкинлиги ҳақида кенг илмий консенсус пайдо бўлгунича суперақлли СИ ишлаб чиқишни тақиқлашни талаб қилди. Шунингдек, бу каби тизимлар пайдо бўлишидан олдин жамоатчиликнинг сезиларли қўллаб-қувватлаши зарур, деб ҳисобланади.
Мурожаатда одатда тилга олинадиган хавотирлар ҳам қайд этилди: СИ шундай кўп иш ўринларини эгаллаши мумкинки, одамлар иқтисодий жиҳатдан талаб қилинмай қолиши эҳтимоли бор. Бундай технологиялар ваколатлар, эркинлик, фуқаролик ҳуқуқлари, қадр-қиммат ва назоратни йўқотишга олиб келиши, миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин. Муаллифлар ҳатто инсоният ҳалокати эҳтимолини ҳам қайд этди.
Очиқ хатни 800 дан ортиқ таниқли шахс имзолади, улар орасида сунъий интеллектнинг «оталари» Жеффри Хинтон ва Йошуа Бенжио, шунингдек Apple ҳамасосчиси Стив Возняк ва Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон бор. Қолганлар орасида — Доналд Трампнинг собиқ бош стратеги Стив Бэннон, Қўшма штаблар раёсатининг собиқ раиси Майк Муллен, Гленн Бек, актёр Жозеф Гордон-Левитт, шунингдек мусиқачилар Will.i.am ва Граймс. Сассекс герцоги ва герцогиняси — шаҳзода Гарри ва Меган Маркл ҳам ўз имзосини қўйди.
Жами бўлиб 45 мингдан ортиқ киши мурожаатни қўллаб-қувватлади, шулардан 25 мингдан ортиғи Ekō’нинг шунга ўхшаш петициясининг имзолари эгаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
07:28 / 04.12.2025
Маск: сунъий интеллект одамларни иқтисодий меҳнат заруратидан озод қилади
15:49 / 03.12.2025
Ўзбекистонда сунъий интеллект учун этик меъёр ва қоидалар жорий этилади
21:13 / 01.12.2025
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орқали олинган суратлар билан ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш мумкин бўлади
10:41 / 01.12.2025