Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина армияси бош қўмондони РФнинг Покровск «блоклангани» ҳақидаги даъвосини рад этди
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятида украин кучлари «қамал»да қолгани ҳақидаги Россия расмий баёнотларини инкор этди. Унинг сўзларига кўра, ҳолат оғир, аммо Покровскда ҳам, Купянскда ҳам украин ҳарбийларининг қамали ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда у 30 октябр куни Покровск ва Мирноград атрофига қилган сафари якунида Telegram’да ёзди.
Сирский маълум қилишича, россияликлар Покровск–Мирноград ҳудудида фаолликни оширган: пиёда қисмлар жангдан қочиш мақсадида Покровск шаҳридаги турар жой муҳитига жойлашиб, манзилларини тез-тез алмаштирмоқда. Украина бўлинмалари учун биринчи даражали вазифа — дронлар ёрдамида ҳам душманнинг кичик жанговар гуруҳларини аниқлаб, йўқ қилиш.
Бош қўмондон армия корпуслари, қисм ва бўлинмалар қўмондонлари билан учрашганини, улар сон жиҳатидан устун бўлган Россия кучларини тўхтатиб турганини таъкидлади: «Покровск йўналишида мудофаа барқарорлигини кучайтириш устида ишлаяпмиз», — деди у.
Сирский, шунингдек, Доброполск йўналишида операция давом этаётганини қайд этди: Украини ҳужумкор бўлинмалари яна 200–550 метр олға силжиган, умумий ҳисобда эса Россия босқини даврида ишғол этилган 186,8 км² ҳудуд озод этилган.
Бунгача Россия Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов президент Владимир Путинга Покровск ва Купянск йўналишларида «қамални якунлагани» тўғрисида ахборот берган, гўёки биринчи участкaда 5,5 минг, иккинчисида эса 5 минг украин ҳарбийси қамалда экани айтилган эди.
Шундан сўнг Украина Бош штаби Покровскда 200 нафарча россиялик ҳарбий борлигини тасдиқлади. Қўмондонликка кўра, бу йўналишдаги вазият «ҳануз оғир»: «душман сони бўйича устун ва ҳужум фаоллигини оширмоқда». Маҳаллий нуқтада ёнма-ён позициялар орасидаги ҳудуддан фойдаланиш ҳамда кичик пиёда гуруҳлар йиғилиши кузатилмоқда, аҳоли яшайдиган пунктда отишмалар давом этмоқда, дрон бўлинмалари фаол ишлаяпти.
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026