Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик ишбилармонлар Тошкентда: агросектор экспортини ошириш муҳокама қилинди
Гуандун провинциясининг Guangdong General Chamber of Commerce палатаси ижрочи президенти Го Юй Кун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга бизнес-миссия билан ташриф буюрди. Учрашувларда қўшма инвестициявий лойиҳалар ва Хитой бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.
Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, делегация сафар давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Томонлар аграр ишлаб чиқаришни чуқур қайта ишлаш, логистика ва совуқ занжир инфратузилмасини такомиллаштириш, экспорт стандартлари ва сертификатлаш талабларини уйғунлаштириш масалаларини кўриб чиқди.
Бизнес-миссия аъзолари Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналарида бўлиб, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, ер участкалари тақсимоти, божхона- солиқ имтиёзлари ва инженер-коммуникация тармоқлари билан танишди.
Сафар якунларига кўра, Ўзбекистон Миллий иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси ва Guangdong General Chamber of Commerce ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжат доирасида агроэкспортни кўпайтириш, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашё етказиб беришни диверсификация қилиш, қўшма қиймат занжирларини яратиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Guangdong General Chamber of Commerce 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, 2 мингга яқин компания манфаатларини ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026