Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонда мухолифатнинг 8 нафар етакчисига жиноят иши қўзғатилди
Гуржистон Бош прокуратураси асосий мухолифат партиялари раҳбарларини давлатга қарши қаратилган бир қатор жиноятларда айбламоқда. Саккиз айбланувчининг олти нафари, жумладан собиқ президент Михаил Саакашвили ҳам ҳибсда.
Фото: Alexander Imedashvily/Sputnik/(picture alliance/dpa
Гуржистон прокуратураси конституцион тузумни ағдаришга чақириқлар бўйича саккиз нафар мухолиф сиёсатчига, шу жумладан мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига нисбатан жиноят ишини қўзғатди. Бу ҳақда 6 ноябр куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Гуржистон бош прокурори Георгий Гваракидзе маълум қилди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.
Айбланувчилар орасида Саакашвилидан ташқари Гуржистоннинг учта асосий мухолифат блоки вакиллари — Георгий Вашадзе, Ника Гварамия, Ника Мелия, Зураб Жапаридзе, Элене Хоштария, Мамука Хазарадзе ва Бадри Жапаридзе бор. Мухолифат сиёсатчиларининг олти нафари, шу жумладан собиқ президент, аллақачон қамоқда сақланмоқда.
Гваракидзега кўра, сиёсатчиларга “саботаж, чет эл давлатига душманлик фаолиятида ёрдам бериш, конституцион тузум ва миллий хавфсизлик асосларига қарши фаолиятни молиялаш, шунингдек конституцион тузум ёки давлат ҳокимиятини зўравонлик йўли билан алмаштиришга чақириқ” айблари қўйилган.
Прокуратура уч мухолиф сиёсатчини — Элене Хоштария, Зураб Жапаридзе ва Георгий Вашадзени Гуржистоннинг Россия билан иқтисодий ва мудофаа алоқалари ҳақидаги маълумотларни “халқаро санкцияларни жорий этиш учун сунъий асос яратиш мақсадида” бошқа давлатлар ҳукуматларига тақдим этганликда ҳам айбламоқда. Бироқ улар қайси давлатлар экани кўрсатилмаган. Георгий Гваракидзе тушунтиришича, Украинадаги кенг кўламли уруш бошлангач, миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиқиб, Гуржистон ҳокимияти Россияга қарши иқтисодий санкция жорий этмаган — бу эҳтимолий ҳарбий тўқнашувдан қочиш ва мамлакатда тинчликни сақлаш учун қилинган. Унинг сўзларига кўра, мазкур мухолифат етакчиларининг ҳаракатлари Гуржистон давлат манфаатларига зид бўлган.
Октябр ойи охирида ҳукуматпараст “Гуржистон орзуси” партияси Гуржистон Конститутциявий судига уч мухолифат партиясини — “Миллий ҳаракат”, “Ўзгаришлар коалицияси” ва “Лело — Кучли Гуржистон”ни тарқатиб юбориш ҳақида ариза киритган эди.
Мавзуга оид
11:03 / 02.12.2025
ОАВ: Гуржистон намойишларни тарқатишда кимёвий модда қўллаган бўлиши мумкин
23:19 / 13.11.2025
Саакашвили 2022 йилдан бери яшаган клиникадан қамоққа қайтарилди
08:52 / 13.11.2025
Михаил Саакашвили касалхонадан яна қамоққа қайтарилди
15:23 / 11.11.2025