Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“С5+1” саммити: Шавкат Мирзиёев минтақавий ҳамкорлик бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги Оқ уйда бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги саммитида иштирок этди. Тадбирга АҚШ президенти Доналд Трамп раислик қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Саммитда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди. Президент Мирзиёев “С5+1” механизми 10 йил давомида минтақавий савдо, транспорт ва энергетика алоқаларини ривожлантиришда самарали платформага айланганини қайд этди ва бу галги саммит стратегик мулоқотни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.
Давлат раҳбари қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
- доимий Котибиятни ташкил этиш (ишлаш жойи иштирокчи давлатларда навбатма-навбат жойлаштирилади);
- давлат идоралари, компаниялар ва молия институтлари ўртасида тизимли мулоқот учун вазирлар даражасида Инвестициялар ва савдо бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш;
- “Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” жамғармасини ишга тушириш;
- Марказий Осиёни Жанубий Кавказ ва Европа билан боғлайдиган йирик транспорт-коммуникация ва энергетика лойиҳаларида АҚШ билан ҳамкорликни фаоллаштириш;
- муҳим минералларни излаш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш ҳамкорлигини мувофиқлаштириш учун Махсус қўмита тузиш, тайёр маҳсулотларни глобал етказиб бериш занжирларига киритиш;
- қишлоқ хўжалигини Америка технологиялари асосида модернизация қилиш мақсадида Минтақавий агротехнологик инновациялар шериклигини йўлга қўйиш;
- гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида АҚШнинг етакчи музейларида Марказий Осиё маданий меросига бағишланган қўшма кўргазмалар ташкил этиш.
Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги “С5+1” саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этди. Тадбирда бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам нутқ сўзлади. Саммит якунида кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилинди.









Мавзуга оид
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
15:41 / 05.12.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
14:35 / 05.12.2025
АҚШ «Лукойл»га жорий этилган айрим санкцияларни вақтинча бекор қилди
13:20 / 05.12.2025