Маросим доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Геология вазирлиги — Denali Exploration Group: нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси — Re Element Technologies: нодир металлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — Flowserve: насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — Valmont Industries Inc: сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш;
- Рақамли технологиялар вазирлиги — Palo Alto Networks: сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш;
- UzAirways — Boeing: самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома;
- Datacrop — Louis Dreyfus Company: соя дуккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;
- Ўзсаноатэкспорт — Cargill: пахта етказиб бериш бўйича шартнома.

Келишувлар саноат инфратузилмасини янгилаш, қишлоқ хўжалигида ресурс тежамкор технологияларни жорий этиш, рақамли хавфсизлик ва сунъий интеллект йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек экспорт-импорт операцияларини диверсификация қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.
















