Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
Янги низомга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:
- туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда – аҳолининг барча тоифаларига;
- республика даражасида – имтиёзли беморларга.
Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам олиш учун беморлар ўзи бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилади.
Янги XCM молиявий пирамидаси тарқалди, уни ички ишлар органлари ходимлари ҳам тарғиб қилмоқда
Ўзбекистонда шакли ва услуби олдингиларидан мутлақо фарқ қилмайдиган XCM молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бормоқда. Ачинарлиси, бу чўпчакка унинг олдини олиши керак бўлган хизматлар ходимлари ҳам ишоняпти. Ҳатто айрим ходимлар XCM тарғиботига аралашган. Ушбу молиявий пирамидага пул тикаётган минглаб фуқаролар алданиб қолиш арафасида.
XCM молиявий пирамидасига ҳуқуқ-тартибот органларининг 200 нафарга яқин ходими қўшилгани таъкидланмоқда.
Самарқанд тарихи ЮНЕСКО хулосаси билан 3000 йилдан ортиқ деб баҳоланди
ЮНЕСКО 43-сессияси доирасида ўтган халқаро анжуманда Самарқанд тарихи қайта баҳоланди. Илмий далиллар ва археологик топилмаларга асосланган хулосага кўра, шаҳарнинг тарихи илгари айтилгандек 2750 йил эмас, балки 3000 йилдан ҳам қадимроқ экани
















