Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда вирусли дастур орқали фуқаролар пулини ўғирлаб келган гуруҳ қўлга олинди
Жиноий гуруҳ “apk” вирусли файлларини яратиб, фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган. Улар нечта фуқарога зарар етказгани ва қанча маблағни қўлга киритгани ҳозирча аниқ эмас.
Хоразм вилоятида фуқароларнинг банк карталаридаги пулини ўғирлаб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Маълум қилинишича, гуруҳ аъзолари “apk” вирусли файлларини яратиб, ижтимоий тармоқлар орқали мобил қурилмаларга жўнатган. Сўнгра ушбу вирусли файлларни фаоллаштирган фуқароларнинг банк картасидаги маблағини ўзлаштириб олган.
Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда “apk” файлларини тарқатиш орқали 133 нафар фуқаронинг жами 3 млрд сўмга яқин пул маблағини қўлга киритган жиноий гуруҳ қўлга олинганди.
Мавзуга оид
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026
Афғонистондан олиб келинган қарийб 9 кг опий мусодара қилинди
11:00 / 02.04.2026