Фармон билан, соғлиқни сақлаш тизими ва фармацевтикани ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, соҳани тубдан ислоҳ этишга қаратилган дастурлар ижросини муваффақиятли таъминлаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан диагностика ва даволаш амалиётида замонавий, юксак технологик усулларни кенг қўллаш, аҳоли саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, юқори малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:  

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Абдиназарова Карамат - Пахтакор туманидаги «Мингчинор» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Жиззах вилояти

Эргашев Бахтиёр Бердалиевич - Республика перинатал марказининг чақалоқлар неонатал хирургияси бўлими мудири 

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Зияев Махаммат Мамирович - Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тошлоқ тумани бўлими ҳайдовчиси, Фарғона вилояти

Иргашев Шухрат Боисович - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази превентив тиббиёт – валеология асослари кафедраси профессори

Яқубова Рано Абдуллаевна - Тупроққалъа туманидаги «Шихлар» оилавий шифокорлик пункти мудири, Хоразм вилояти

I даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Гадаев Абдигаффар - Тошкент давлат тиббиёт университетининг оилавий тиббиётда ички касалликлар кафедраси профессори

Кабулов Мэлс - Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг хирургик касалликлар ва трансплантология кафедраси профессори

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Абдусаламова Кимиё Кушановна - Кўкдала туманидаги «Гулистон» оилавий шифокорлик пункти оилавий шифокори, Қашқадарё вилояти