Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бозорига чиқиш: 6 тур маҳсулот учун фитосанитар рухсат тезлаштирилади
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги делегациясининг Японияга ташрифи доирасида B2B учрашувлар ўтказилиб, лимон, брокколи, узум ва қуритилган мевалар экспорти бўйича келишувларга эришилди. Регуляторлар билан музокараларда гилос, аччиқ қалампир, олма, шафтоли, ўрик ва олхўри учун фитосанитар рухсатномаларни тезлаштириш масаласи келишиб олинди.
«Дунё» АА хабар қилишича, Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги делегацияси Японияда логистика, сертификатлаш ва бозорга кириш масалалари бўйича қатор амалий музокаралар ўтказди.
Экспорт бўйича келишувлар:
- «Пешку Лимончилик Равнақи» МЧЖ ↔️ Global Communications–Lemon Co., Ltd. — лимон етказиб бериш;
- «Тина Агро Нарпай» МЧЖ ↔️ Washin Trading Co., Ltd. — брокколи ва узум экспорти;
- «Фергана Эхим Агро» МЧЖ ↔️ Sojitz Foods Corporation — қуритилган мева экспортини йўлга қўйиш.
Делегация Япониянинг Қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик вазирлиги вакиллари билан учрашиб, Японияга экспорт учун 6 тур маҳсулот — гилос, аччиқ қалампир, олма, шафтоли, ўрик, олхўри бўйича фитосанитар рухсатнома олиш жараёнларини жадаллаштиришни муҳокама қилди. Шунингдек, Япониядан қовун уруғи ва бошқа қишлоқ хўжалиги уруғларини Ўзбекистонга олиб кириш бўйича ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
1900 йилда Токиода ташкил этилган, қадоқлаш соҳасида жаҳон етакчиларидан бири — Toppan Inc. компанияси билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистонда қадоқлаш ечимлари бўйича қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама этилди.
Ташриф доирасида ўзбек маҳсулотлари намойиши ўтказилиб, унда 60 дан ортиқ япон компаниялари, импортёрлар ва дистрибюторлар қатнашди. Меҳмонлар узум, қовун, анор, лимон, хурмо ҳамда бошқа ҳўл ва қуритилган мева-сабзавотлар сифати ва таъмидан баҳраманд бўлди.
Мавзуга оид
09:58 / 09.07.2026
Ёнилғи инқирози: Россия дизел экспортини тўхтатди
14:52 / 08.07.2026
Юк тягачлари ва ярим тиркамалар импорти бож ва утилйиғимдан озод қилинди
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026