Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқинди қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электрдан узилмайди — Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқлардаги «мусордан қарзи борлар электрдан узиляпти» сарлавҳалари нотўғри талқин қилинган. Энергетика вазирлигига кўра, бундай ҳолатда абонент электр таъминотидан узилмайди, балки қарз бартараф этилмагунча электр учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов қўйилади.
Фото: Kun.uz
Вазирлик маълумотига кўра, чиқинди хизмати бўйича қарзи мавжуд абонентлар аввалдан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2100 қисқа рақамидан СМС огоҳлантириш олади. Агар огоҳлантиришдан сўнг 5 кун ичида қарздорлик қопланмаса, абонентнинг электр энергияси учун тўлов амалга ошириш имконияти (онлайн ёки касса орқали) вақтинча чекланади.
Шу билан бирга, вазирлик таъкидлашича, бу чора электр таъминотини узиш эмас. Истеъмолчи қарзни тўлаши билан вақтинчалик чеклов дарҳол бекор қилинади.
Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
08:33 / 24.04.2026
Алимент қарзи бор шахсларга айрим битим ва хизматлар чекланади
09:00 / 22.04.2026