Манбалaргa кўра, энг асосий номзод — Жон Тернус, Apple’нинг аппарат бўйича вице-президенти. У Bloomberg’нинг олдинги хабарларида ҳам Кукнинг ўрнига энг реал даъвогар сифатида тилга олинган. Бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

FT манбалари бу жараённинг тезлашуви компаниянинг молиявий натижалари билан боғлиқ эмаслигини таъкидлайди. Режа аллақачон шаклланган, лекин расмий эълон 2025 йил январ ойидаги навбатдаги даромад ҳисоботидан кейин бўлиши кутилмоқда.

Хабарга кўра, муддатлар ўзгариши мумкин, аммо Тим Кукнинг ўтган ўн йилликни белгилаган даври якунга яқинлашмоқда.

Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.