Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувининг тўла ҳуқуқли аъзосига айланди
Озарбойжон энди Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон эмас, балки форматнинг тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида иштирок этади. Бу бўйича етакчилар томонидан принципиал қарор қабул қилинган.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида Озарбойжонни бу форматга тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилди.
Ўзбекистон етакчиси бу қарор муштарак тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беришини таъкидлаган.
Шунингдек, ушбу стратегик қадам маслаҳат учрашувларига кучли шиддат беришига, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, барқарор тараққиёт масалалари бўйича ҳамжиҳатликда қарорлар ишлаб чиқиш учун янги уфқлар очишига ишонч билдирди.
– Моҳиятан биз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этмоқдамиз, ҳамкорликнинг ягона маконини шакллантиришга йўл очмоқдамиз. Бу икки минтақанинг стратегик боғлиқлиги ва барқарорлигини кучайтириши шубҳасиз, – деди президент Шавкат Мирзиёев.

Учрашувдан аввал Озарбайжон президенти бу унинг ушбу тадбирда фахрий меҳмон сифатида учинчи бор иштирок этиши эканини маълум қилганди. «Барча ҳамкасбларим, айниқса, Ўзбекистон президенти, биродарим Шавкат Мирзиёевга таклиф ҳамда Озарбайжоннинг ушбу муҳим тадбирда иштирокини қўллаб-қувватлагани учун самимий миннатдорлик билдираман», – деганди Алиев.
Мавзуга оид
23:13 / 05.12.2025
Устюртда «Ўзбекнефтгаз» ва SOCAR қўшма лойиҳаси ишга тушди
20:47 / 05.12.2025
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди
15:41 / 05.12.2025
БАА компаниялари Ўзбекистонда янги қуёш, шамол ва ГЭС лойиҳаларини амалга оширади
13:20 / 05.12.2025