Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония бош вазири мамлакатда Америка ядро қуролини жойлаштириш тарафдори эканини айтди
Ҳозир Япония учта ядровий давлат – Россия, Хитой ва Шимолий Корея қуршовида қолди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг иттифоқчиларга нисбатан қарама-қарши сиёсати кўпроқ ўз кучларига таяниш зарурлиги ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқарди.
Япония бош вазири Санаэ Такаичи 1967 йилдаги давлат сиёсатининг учта тамойилини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда, унга кўра мамлакат ядро қуролига эга бўлиши, шунингдек, уни ўзида ишлаб чиқариши ва жойлаштириши мумкин эмас, деб ёзди Mainichi.
Ташаббус миллий хавфсизлик бўйича асосий ҳужжатларнинг янгиланиши фонида пайдо бўлди. Хусусан, Такаичи ядро қуролини олиб киришни тақиқлашдан воз кечишни таклиф қилмоқда, чунки бу АҚШ тийиб турувчи салоҳиятини заифлаштиради. Ҳозир Вашингтон бундай ўқ-дориларни Япониядаги ҳарбий базаларида ва унинг портларига кирадиган кемаларида жойлаштира олмайди.
Дастлаб, мавзу Такаичи раҳбарлигидаги ҳукмрон Либерал-демократик партия ичида ва коалиция бўйича ҳамкорлар билан муҳокама қилинади. Маслаҳат кейинги ҳафтада бошланади. Агар томонлар ягона позицияни ишлаб чиқишга муваффақ бўлса, у ҳукуматга тавсия сифатида расмийлаштирилади, шундан сўнг якуний қарорни бош вазир қабул қилади.
Аввалроқ Такаичи Япония хавфсизлиги АҚШга боғлиқ бўлса, унда расмийлар амалдаги ядровий чекловларни «пухта муҳокама қилиши» кераклигини айтганди.
Япония миллий хавфсизлик стратегияси охирги марта 2022 йил 16 декабрда янгиланган. Унда мамлакатнинг эҳтимолий душман ҳудудидаги нишонларга қарши зарба бериш ҳуқуқи ҳақида сўз боради. Бунинг учун мудофаа кучларида мавжуд бўлган «Тип-12» ракеталарининг масофасини ошириш, ўз гипертовушли қуролларини ишлаб чиқиш ва Американинг Tomahawk қанотли ракеталарини сотиб олиш режалаштирилган. Ҳужжатда, шунингдек, 2027 йилга бориб ҳарбий харажатларни ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизигача ошириш кўзда тутилган, бироқ Такаичи бу мақсадга муддатидан олдин эришишга ваъда берди.
Август ойида Япония ядро қуролига эгалик қилиши мумкинлиги ҳақида Япония парламенти депутати, ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг миллий хавфсизлик сиёсати бўйича кенгаши аъзоси Руи Мацукава маълум қилди. Иккинчи жаҳон уруши охирида мамлакат атом бомбаси зарбаси оқибатларини бошдан кечиргандан сўнг, бу масала тақиқланган эди. Аммо ҳозир Япония учта ядровий давлат - Россия, Хитой ва Шимолий Корея қуршовида қолди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг иттифоқчиларга нисбатан қарама-қарши сиёсати кўпроқ ўз кучларига таяниш зарурлиги ҳақидаги гап-сўзларни келтириб чиқарди, деди Мацукава.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
10:30 / 17.06.2026
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45 / 17.06.2026