Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек озиқ-овқат маҳсулотлари Кувайт супермаркетларига чиқмоқда
Мамлакатнинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, The Sultan Center Group ва JAMEIA Dot Com Food Stores компаниялари ўртасида видеоконференция ўтказилиб, Ал-Кувайт шаҳрида "Ўзбекистон озиқ-овқат фестивали"ни ташкил этиш ҳамда ўзбек маҳсулотларини Кувайт бозорига супермаркет тармоқлари ва онлайн платформа орқали чиқариш масалалари келишиб олинди.
Фото: "Дунё" АА
Мамлакатнинг Кувайтдаги элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий The Sultan Center Group компанияси вакиллари ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Онлайн учрашувда шу йил 16–17 декабр кунлари Ал-Кувайт шаҳрининг The Sultan Center супермаркетлари тармоғида ўтказилиши режалаштирилган "Ўзбекистон озиқ-овқат фестивали"га тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, The Sultan Center савдо тармоғи ҳозирги кунда 4 та мамлакатда жами 70 та супермаркетга эга. Шулардан Кувайтда – 40 дан ортиқ дўкон ва онлайн харид хизматлари, Уммонда – 7 та, Иорданияда – 17 та, Баҳрайнда – 3 та супермаркет фаолият юритмоқда.
Музокаралар давомида Кувайт томони билан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини The Sultan Center тармоғида сотиш бўйича шартнома имзолаш, етказиб бериш, қадоқлаш ва тўлов шартлари юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, учрашувда Кувайтнинг JAMEIA Dot Com Food Stores компанияси вакиллари билан ҳам ушбу фестивал доирасида амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Маълум қилинишича, мазкур компанияга тегишли Jameia.com онлайн савдо платформасида Кувайт аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи – 2,1 миллион мижоз рўйхатдан ўтган. Компаниянинг йиллик даромади 40 миллион доллардан ортиқ бўлиб, платформа орқали 500 дан ортиқ чакана савдо дўкони ва 700 та етказиб берувчи билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Учрашувда ўзбек тадбиркорларининг Jameia.com онлайн савдо платформасида ташкил этилаётган Made in Uzbekistan ойнасига маҳаллий маҳсулотларни жойлаштириш имкониятлари ҳам муҳокама этилди. Илк босқичда платформада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Шунингдек, ушбу маҳсулотларни Кувайтга етказиш, нархлар бўйича келишувлар, Ўзбекистондан келтирилган товарларни Jameia.com'га тегишли омборларда сақлаш ҳамда уларнинг савдосини ташкил этишга оид амалий масалалар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
09:21 / 04.12.2025
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларини божсиз олиб чиқиш меъёрлари эълон қилинди
14:48 / 26.11.2025
Саноат корхоналарининг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган
12:44 / 17.11.2025
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария хулосаси 3 йилга берилади
17:26 / 10.11.2025