Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда сувдан қарздор 46 мингга яқин абонент тармоқдан узилгани маълум қилинди
Аҳоли ўртасида тўлов интизомини ошириш ва сув тармоқларидан ноқонуний фойдаланишни чеклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида жорий йилда республика бўйича 62,4 мингга яқин истеъмолчи сув таъминоти тармоғидан узилган. Энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, бу ерда қарздорлиги сабаб 46 минг абонент тармоқдан узилгани қайд этилди.
Фото: Getty Images
Аҳоли орасида тўлов интизомини шакллантириш, марказлашган тоза ичимлик суви таъминоти тармоқлари ва оқова сув хизматларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини олдини олиш, шунингдек, хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида тегишли идоралар ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ–октябр ойларида назорат органлари билан ҳамкорликда ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 4 351 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент шаҳри (488 та), Сирдарё вилояти (433 та), Қорақалпоғистон Республикаси (425 та) ва Хоразм вилоятида (419 та) қайд этилган.
Ушбу қонунбузарликлар туфайли дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жамият манфаатларига 82 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан 33,6 млрд сўмлик зарарнинг қопланиши таъминланган.
Мавжуд қарздорликларни қисқартириш мақсадида жорий йил давомида 123,4 минг нафар қарздор истеъмолчи бўйича фуқаролик ва иқтисодий судларга 358,4 млрд сўмлик даъво аризалари киритилган. Ҳисобот даврида республика бўйича 62,4 минг нафар жисмоний ва юридик шахс сув таъминоти тармоғидан қарздорлиги сабаб узилган.
Шу жумладан, энг юқори кўрсаткич пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда — Тошкент шаҳрида сув бўйича қарзи мавжуд 46 мингга яқин абонент тармоқдан узилгани маълум қилинди.
Маълумотга кўра, кўрилган чоралар натижасида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорлиги жорий йил бошига нисбатан 203 млрд сўмга ёки 22 фоизга қисқариб, 705,5 млрд сўмни ташкил этмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда эса қарздорликлар 364 млрд сўмга, яъни 34 фоизга камайтирилган.
Мавзуга оид
14:05 / 21.11.2025
Тошкент ҳавосидаги чангни камайтириш: ҳокимлик йўлларга сув сепиш бўйича махсус режим жорий этди
13:41 / 21.11.2025
Жиззах ва Фарғона вилоятлари сув тармоғи қурилиши бўйича етакчига айланди
09:56 / 12.11.2025
Чиқинди қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электрдан узилмайди — Энергетика вазирлиги
12:46 / 11.11.2025