Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қуёш энергетикасида келажак етакчилари: 80 фоиз қувватни 15 давлат назорат қилади
Глобал қуёш энергетикаси манзараси жуда тез ўзгармоқда, чунки дунё бўйлаб давлатлар тоза энергия ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда. Ушбу инфографикада мамлакатлар бўйича қуёш генерациясининг жами қувватлари кўрсатилган бўлиб, унга мавжуд лойиҳалар ҳам, истиқболли (режалаштирилаётган) лойиҳалар ҳам киритилган.
Маълумот манбаи — Global Energy Monitor халқаро ташкилотининг Solar Power Tracker базаси. Унда дунёдаги ҳар бир маълум қуёш лойиҳаси ҳақидаги маълумотлар жамланган бўлиб, улар ўзгарувчан токдаги мегаваттларда ўлчанади — бу кўрсаткич қуёш электр станцияси тармоққа қай даражада фойдали электр энергияси етказиб бера олишини акс эттиради.
Қолаверса, қурилаётган ва режалаштирилган барча лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, дунё бўйича қуёш энергетикасининг умумий қуввати қарийб 2,9 миллиард киловаттга етиши мумкин, шунинг 80 фоизи бор-йўғи 15 та давлат ҳиссасига тўғри келади.
Хитой ҳам амалдаги, ҳам истиқболдаги қувватлар бўйича етакчилик қилмоқда. Фақатгина Хитойнинг режалаштирилган қуёш лойиҳаларининг ўзи дунёда келгусидаги қуёш қувватларининг тахминан 35 фоизини ташкил қилади. Бундан ташқари, Хитой дунёдаги қуёш панеллари учун керакли материал ва компонентларнинг 80 фоиздан ортиғини ишлаб чиқаради.
Кейинги ўринларда АҚШ ва Ҳиндистон турибди. Ҳар икки мамлакатда ҳам йирик қуёш лойиҳалари жадал ўсиб бормоқда, бу миллий дастурлар билан рағбатлантирилмоқда: АҚШда Inflation Reduction Act (Инфляцияни қисқартириш тўғрисидаги қонун), Ҳиндистонда эса Миллий Қуёш миссияси. Шунга қарамай, уларнинг умумий салоҳияти ҳали-ҳануз Хитойнинг ярмидан ҳам камроқни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:36 / 26.05.2026
Газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов қилинганда 2 ой эски тарифлар амал қилади
13:18 / 15.05.2026
1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:57 / 07.04.2026