Бу Хитойдаги энг узун шаҳар ичидаги кўл ости туннели ва дунёдаги энг йирик шундай иншоот бўлади. Машинанинг қазиш диаметри 15,09 метрни, умумий узунлиги эса 115 метрни ташкил қилади. Комплекс аралаш грунтларда юқори тезликда илгарилай олади ва мураккаб шароитларда муҳандислик хатарларини самарали равишда минимал даражага тушириш имконини беради.
Ускуна инновацион тош қайта ишлаш тизими билан жиҳозланган. У узлуксиз қазиш, аниқ саралаш ва йирик тошларни механизациялашган ҳолда тушириш ва ташишни таъминлай олади. Бу — мураккаб шағалли қатламларда янги усулда туннел қазиш учун илғор, тубдан янги ечим ҳисобланади.
Тоннел қазиш машинаси China Railway Engineering Equipment Group Co., Ltd. (CREG) компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва ясалган бўлиб, у мамлакатдаги туннел қазиш машинаси ишлаб чиқарувчи энг йирик корхона ҳисобланади.















