Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Загреб ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар кучайтирилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Хорватиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рефик Шабанович (резиденцияси Остона шаҳрида) билан учрашув ўтказиб, икки мамлакат ўртасида сиёсий мулоқот, иқтисодий ҳамкорлик ва 2026 йил учун қўшма режаларни муҳокама қилди. Томонлар Тошкент ва Загреб ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ва делегациялар алмашинувини фаоллаштиришга келишиб олди.
“Дунё” хабарига кўра, учрашув чоғида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва истиқболлари кўриб чиқилди. 2026 йил учун ўтказилиши режалаштирилаётган қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ўзбек–хорват алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Делегациялар ташрифлари алмашинуви, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар, ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бошқа тадбирларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026