Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерц Арманистоннинг ЕИ билан яқинлашиши учун тарихий имкониятни кўрмоқда
Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинч муносабатлар тўғрисида декларация имзоланиши Ереван учун "Европага олиб борувчи йўл"ни очди, деди Германия канцлери. У Арманистонни бу йўлда қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Фото: primeminister.am
ГФР канцлери Фридрих Мерц Арманистон ЕИ билан яқинлашиш йўлида Германия томонидан қўллаб-қувватланишини тасдиқлади. «Ҳозир Арманистон олдида Европага интилувчи йўл учун катта, ҳақиқатан ҳам тарихий имконият мавжуд», — деди у сешанба, 9 декабр куни Берлинда Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида DW мухбири саволига жавоб бериб.
Германия ҳукумати раҳбари бу борада август ойида Вашингтонда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида имзоланган тинч муносабатлар тўғрисидаги декларациянинг аҳамиятини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу келишув Ереван учун «Европага олиб борувчи йўл»ни очди.
«Биз Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан янада яқинроқ муносабат ўрнатиш истагини мамнуният билан қабул қилдик», — деди Мерц. Шу билан бирга, Арманистон ЕИга аъзо бўлиш учун «кўплаб талабларни бажариш кераклигини» яхши англаётганини қайд этди. Унга кўра, мамлакат ЕИга қай тарзда яқинлашиш — «ассосиация тўғрисидаги келишув орқали ёки бошқача усулда» ҳаракатланишини ўзи ҳал қилиши лозим.
Канцлернинг айтишича, Германия «Арманистон билан муносабатларни мустаҳкамлашни» истайди, бу эса Берлинда қабул қилинган қўшма декларацияда акс этган. Пашинян маълум қилишича, унинг ГФР пойтахтига қилган ташрифи доирасида икки томонлама шерикликнинг стратегик кун тартиби тўғрисида декларация имзоланган.
«Менинг Германияга расмий ташрифим тарихий аҳамиятга эга, чунки бугун бизнинг муносабатларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилди», — деди у Мерц билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, Арманистон ва Германия ўртасидаги муносабатлар демократик қадриятларга асосланган, Ереван Берлиннинг Арманистонда демократик ислоҳотлар ва барқарор ривожланишга кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолайди ва «ЕИга олиб борувчи мураккаб ва узоқ йўлда узоқ муддатли сиёсий қўллаб-қувватловни» кутади.
2025 йил август ойида Никол Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиев АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида Вашингтонда ўтказилган учрашув чоғида Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинч муносабатлар тўғрисида қўшма декларацияни имзолади. Унда, жумладан, «ўтмиш можароларига боғлиқ бўлмаган ёруғ келажакка йўл очиш зарурати» эътироф этилган.
Бундан ташқари, ҳужжатда Арманистон ҳудудида транзит «Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп маршрути» (TRIPP)ни ташкил этишда АҚШ ва учинчи давлатлар билан ҳамкорлик кўзда тутилган. Арманистон бу коридорни бошқариш ҳуқуқини 99 йил муддатга АҚШга топширади.
Икки давлат 30 йилдан ортиқ вақт давомида Тоғли Қорабоғ бўйича можарода бўлиб келди. Сўнгги йилларда Озарбойжон ҳарбий куч ёрдамида ушбу ҳудуд устидан назоратни тиклади, Қорабоғ арманлари Арманистонга қочишга мажбур бўлди, Ереван эса минтақага бўлган даъволаридан воз кечди. 2024 йил июнида у ерни сўнгги россиялик тинчликпарварлар тарк этди. 2025 йил март ойида эса Боку ва Ереван тинчлик шартномаси имзолаш тўғрисида қарор қабул қилганини эълон қилди.
Мавзуга оид
14:52 / 09.12.2025
ЕИ мамлакатлари ИИВ раҳбарлари бошпана бериш қоидаларини қатъийлаштирмоқда
14:01 / 09.12.2025
Европа етакчилари Зеленский билан урушни тугатиш режасини муҳокама қилди
12:21 / 09.12.2025
FT: Франция ЕИга Россиянинг музлатилган активларини беришдан бош тортмоқда
11:25 / 08.12.2025