Ўзбекистон | 14:27 / 10.12.2025
1829
1 дақиқада ўқилади

Водий вилоятларида очиқ дренаж ва коллекторларни ёпиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади

Водий вилоятларида экин майдонлари ўртасидан ўтган очиқ дренаж ва коллекторларни босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу мақсад учун 100 миллион доллар ажратилиб, келаси йилнинг ўзида камида 10 минг километр дренажни ёпиқ тизимга ўтказиш ва 20 минг гектар қўшимча экин майдони очиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳозир республика бўйича экин майдонлари ҳудудидан ўтган 70 минг километр узунликда очиқ дренаж ва коллекторлар мавжуд. Агар улар босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказилса, экин экиш учун қўшимча майдонлар яратиш, шунингдек, зовурларни тозалаш билан боғлиқ харажатларни бир неча баробарга қисқартириш имконияти юзага келади.

Бу масала, айниқса, ер танқислиги сезиларли бўлган водий вилоятлари учун жуда долзарб ҳисобланади. Шу боисдан мазкур дастур доирасида вилоят ҳокимлари тажрибали тадбиркорлар билан ҳамкорликда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ва кўрсаткичларга эришиш учун шахсан масъул этиб белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид