Журналист доим ҳаракатда. Йил давомида янгилик, бирор воқеа, мурожаат ортидан турли жойларда бўлдик. Йўлда кўзимизга кўринган ноодатий ҳолатларни эса тарихга муҳрлашга ҳаракат қиламиз. Йил охирида водийдан олган суратларни кўздан кечириб, сараларидан фотожамланма тайёрлаб, сизга илиндик. Эътиборингизга Андижон, Наманган ва Фарғонада йил давомида тасвирга олинган фотосуратларни ҳавола этамиз.

«Бобур арена» стадиони. «Андижон» – «Сурхон» баҳсидаги мезбонлар урган голдан сўнг ёш мухлислар хурсандчилиги.
Наманган. Нанай қишлоғи аёллари сув ташигани кетишмоқда.
Ширмонбулоқда биринчи қўнғироқ.
Олтинкўл. Кўмакай қишлоғидаги гулчилар оиласи.
Наманган. Сносга тушган уйининг пештоқига президент суратини илган фуқаро.
Андижондаги «Дамасистон». Марказий деҳқон бозор атрофи.
 Балиқчи. Аёллар велосипед миниб тўйга кетмоқда.
Оилали аёлни зўрлаганликда айбланиб, туҳматга қолган беш эркак.
 10 нафар бола асраб олган Умаровлар оиласи.
Уч йил олдин танасидан 13та игна топилган бола.