Ўзбекистон | 17:16 / 15.02.2023
9324
1 дақиқада ўқилади

Водий вилоятлари айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатиляпти

Фото: KUN.UZ

Сўнгги кунларда водий вилоятларининг газ қувурларида босим меъёрдан пасайиши натижасида айрим ҳудудлардаги хонадонларнинг табиий газ таъминотида узилиш кузатилмоқда

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабининг кескин ошишига сабаб бўлмоқда.

Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмоли ўртасидаги меъёрни таъминлаш, энерготизимда юзага келиши мумкин бўлган йирик авариялар олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.

Шунингдек, электр қурилмаларида юкламанинг ортиши натижасида айрим ҳудудлардаги юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида инсон омилисиз автоматик равишда узилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида мутахассислар томонидан тегишли чоралар кўрилаётгани айтилади.

Мавзуга оид