Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йилнинг 10 ойи якунлари бўйича йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳажми барқарор ўсиш тенденциясини намоён этган.
Йиллар кесимидаги динамика (январ—октябр):
- 2021 йил — 22,7 трлн сўм;
- 2022 йил — 28,2 трлн сўм;
- 2023 йил — 29,9 трлн сўм;
- 2024 йил — 45,5 трлн сўм;
- 2025 йил — 61,6 трлн сўм.
Шу тариқа, 2021–2025 йиллар давомида январ—октябр ойларида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми изчил ошгани кузатилмоқда.













